Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ер сотуви ортидаги фирибгарлик схемаси очилди
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар фош этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда гумонланувчилар йирик миқдордаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ю. ушланди.
У гўёки Тошкент вилояти кадастр филиалида ишловчи танишлари орқали Зангиота тумани Бўстон маҳалласида жойлашган давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини фуқаро Ш.А. номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ушбу хизмат эвазига 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ҳам ушланди. У ўзига тегишли 8 сотих томорқа ер майдони ҳамда темир йўл муҳофаза ҳудудига кирувчи яна 5 сотих ерни фуқаро А.С.га 39 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Ер ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 минг доллар бўнак олган вақтида ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
02:32
Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
15:09 / 04.04.2026
Самарқанд вилоятида портлаш хавфининг олди олинди
11:13 / 02.04.2026
Kun.uz огоҳлантирганди: “Global avto” фирибгарлик схемаси экани тасдиқланмоқда
18:54 / 27.03.2026