Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“2 кишига 165 млн сўм” – Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида пул эвазига Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар тезкор тадбирда ушланди. Ишчи виза расмийлаштириб бериш ва ишга жўнатиш учун уларнинг бири 8 минг доллар, иккинчиси эса 2 киши учун 165 млн сўм сўраган.
Ҳудудларда Корея давлатига ишга жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Жиззах вилояти. Фуқаро Қ.З. 8 минг доллар эвазига Кореяга юбориш учун ишчи визаси расмийлаштириб бериш ва ушбу давлатда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. У бу ишни гўёки Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали амалга оширишини билдирган. Қ.З. айтилган пулдан олдиндан 3 минг доллар олганда департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ушланган.
Қашқадарё вилояти. Фуқаро Х.С. 165 млн сўм эвазига 2 нафар фуқарони Кореяга юбориш учун ишчи визасини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. У ушбу пуллар ҳисобидан 7 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилганди.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
14:16 / 14.05.2026
Миграция агентлиги собиқ ходими халқаро қидирувга берилди
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
20:48 / 09.05.2026