Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 23–24 май кунлари ўтказиладиган Pizza Day гастрономик фестивали муносабати билан айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар тадбирга тайёргарлик кўриш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон овози 24/7 туризм кўчасида бўлиб ўтадиган фестиваль сабаб бир нечта йўналишларда ҳаракат қисман тўхтатилади.
Жумладан, Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Яҳё Ғуломов кўчасигача бўлган қисми 23–24 май кунлари қисман ёпилади. Шунингдек, ушбу кўчанинг Шастри кўчаси билан кесишмасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми ҳамда Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишма ҳудудида ҳам вақтинча чекловлар амал қилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон овози кўчасининг Шастри ва Содиқ Азимов кўчалари билан кесишмалари ҳамда мазкур йўналишнинг Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида автоуловлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Масъуллар ҳайдовчилардан ушбу кунлари муқобил йўналишлардан фойдаланишни сўраб, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўради.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
17:31 / 26.05.2026