Жамият | 09:32
4203
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда кучли ёмғирдан кейин сел кузатилди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел сувлари кузатилди. Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида талафотлар қайд этилмаган.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 апрел куни соат 21:15 атрофида Ғаллаорол тумани “Қуйтош” ШФЙ ҳудудида жойлашган тоғ ва адирликларда кучли ёмғир ёғган. Шунинг оқибатида сел сувлари юзага келиб, табиий йўналиш бўйлаб хавфсиз оқиб ўтган.

Мутасаддиларга кўра, сел сувлари аҳоли яшаш ҳудудларига зарар етказмаган. Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.

Мутахассислар баҳор ойларида, айниқса тоғли ва адирлик ҳудудларда кучли ёмғирлар натижасида сел ҳодисалари тез-тез кузатилишини таъкидлайди. Шу боис аҳолига эҳтиёткор бўлиш, об-ҳаво огоҳлантиришларига амал қилиш тавсия этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид