Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Орион” кемаси Ердан 407 минг километр узоқлашди
“Артемида-2” миссияси доирасида “Орион” космик кемаси Ердан қарийб 407 минг километр узоқлашди. Бу билан 1970 йилдаги “Аполлон-13” экспедицияси ўрнатган аввалги рекорд янгиланди.
Фото: NASA
“Артемида-2” миссияси астронавтлари душанба, 6 апрел куни, “Орион” космик кемасида Ердан инсониятнинг космик парвозлар тарихи давомидаги энг узоқ масофасигача бориб, рекорд ўрнатди: 407 000 километр.
АҚШнинг Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ этиш бошқармаси (NASA) X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, бу 1970 йилдаги “Аполлон-13” миссияси давомида ўрнатилган аввалги рекорддан 4102 миляга (тахминан 6500 км) кўпроқдир.
Шу куннинг ўзида, яъни 6 апрел куни аввалроқ, “Орион” Ойнинг тортиш кучи Ерникидан кучлироқ таъсир қиладиган ҳудудга кирди. NASA маълумотига кўра, ўша пайтда кема сайёранинг табиий йўлдоши сиртидан тахминан 63 000 км, Ердан эса тахминан 232 000 км масофада бўлган.
“Орион” кемаси 1 апрел куни АҚШнинг шарқий соҳилидан учирилган эди. Унинг бортида NASA астронавтлари Рид Уайсмен, Виктор Гловер ва Кристина Кук, шунингдек, Канада космик агентлиги астронавти Жереми Хансен бор.
Экипаж 10 сутка давомида Ернинг табиий йўлдоши — Ойни айланиб чиқиб, сўнг Ерга қайтиши керак.
Бундан ташқари, миссия иштирокчилари янги скафандрларни ҳам синаб кўрди. Улар автоном режимда олти кунгача нафас олиш имконини таъминлай олади.
Мавзуга оид
22:12 / 05.04.2026
«Артемида-2» миссияси экипажи Ойга саёҳатдан илк суратларни намойиш этди
08:57 / 03.04.2026
“Орион” Ер орбитасидан чиқиб, Ой сари йўл олди
08:05 / 02.04.2026
Ойга янги қадам: NASA'нинг “Артемида-2” миссияси бошланди
07:53 / 09.03.2026