Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Артемида-2” астронавтлари Ерга қайтди
Ой атрофидаги “Артемида-2” парвоз миссиясини якунлаган “Орион” кемасининг тўрт нафар астронавти Ерга қайтди. Улар Калифорния соҳиллари яқинидаги Тинч океанига муваффақиятли қўнди.
Фото: NASA
NASA'нинг “Артемида-2” миссияси доирасида Ойни айланиб чиққан “Орион” космик кемаси Ерга қайтиш чоғида шанбага ўтар кечаси, 11 апрел куни, Калифорния штатидаги Сан-Диего шаҳри яқинида Тинч океанига муваффақиятли қўнди.
NASA’нинг YouTube-каналидаги қўниш трансляциясини уч миллиондан зиёд одам кузатди. Жонли эфир космик агентликнинг бошқа платформаларида ҳам олиб борилди.
Ой миссияси давомида инсоннинг космосда Ердан энг узоқ масофага бориши бўйича янги рекорд ўрнатилди — астронавтлар Ердан 407 минг километр узоқлашди. Шу тариқа улар 1970 йилдаги “Аполлон-13” миссияси давомида қайд этилган аввалги рекордни янгилади.
Бортда NASA астронавтлари Рид Уайзман, Виктор Гловер ва Кристина Кук, шунингдек, Канада космик агентлиги астронавти Жереми Ҳансен бўлган “Орион” кемаси АҚШнинг шарқий соҳилидан 1 апрел куни парвозни бошлаган эди. Беш кундан сўнг, 6 апрел оқшомида, “Артемида-2” экипажи Ой кузатуви босқичини якунлаб, Ерга қайтишни бошлаган.
Жумладан, миссия иштирокчилари автоном тарзда олти кунгача нафас олиш имконини берадиган янги скафандрларни ҳам синовдан ўтказди.
Мавзуга оид
21:50 / 07.04.2026
Тарихий миссия: астронавтлар рекорд масофага учиб боришди, Ойни айланиб ўтишди ва нариги томондан сурат олишди
08:47 / 07.04.2026
“Орион” кемаси Ердан 407 минг километр узоқлашди
02:02 / 31.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан яна очиқ космосга чиқди
22:21 / 20.11.2024