Жамият | 09:00
1531
1 дақиқада ўқилади

Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Сергели туманида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ҳодисага тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Фото: ФВВ

Маълум қилинишича, 6 апрел куни соат 18:45 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида автобусда ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 18:51 да етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид