Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан бери мамлакатда 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон суд тиббиёти ташкилоти раҳбари Аббос Масжидий Араний маълум қилди.
Фото: Getty images
«Тахминан 40 фоиз жасадни аниқлашнинг имкони бўлмади», деди Араний Mizan агентлигига. Унинг таъкидлашича, ҳозирда деярли барча ҳалок бўлганларнинг жасадлари аниқланиб, оилаларига топширилган.
30 март куни Қизил Яримой ташкилоти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан бери 102 мингдан ортиқ фуқаролик объектлари ҳужумга учрагани ҳақида хабар берди. Бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида ҳалок бўлганлар сони 1,5 баробарга ошди.
7 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу вақт ичида томонлар якуний тинчлик келишувига эришиши керак. Эрон ва Америка делегацияларининг музокаралари шу ҳафта Покистонда бошланиши мумкин.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:23 / 09.04.2026