Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
8 май куни НУЖлар билан боғлиқ 161 ҳужжатдан иборат биринчи тўплам эълон қилинганди.
АҚШ мудофаа вазирлиги НУЖлар ҳақидаги махфий файлларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
22 май куни Пентагон сайтида 64та янги файл жойлаштирилди. Улар 51 видео, 7 аудиофайл ва 6 матнли ҳужжатдан иборат.

Видеоларнинг аксарияти 2018-2023 йиллар оралиғида Форс кўрфази устида америкалик ҳарбий учувчилар ва дронлар томонидан суратга олинган.
Матнли ҳужжатлар орасида 2025 йилда вертолёт бортидан туриб НУЖлар гуруҳини кўрган “разведка катта офицери”нинг гувоҳлиги мавжуд.
Шу билан бирга, Пентагон аксарият видеоларнинг манбаси ва санаси аниқ маълум эмаслигини билдирган.
8 май куни Пентагон сайтида НУЖлар билан боғлиқ 161 ҳужжатдан иборат биринчи тўплам эълон қилинганди.
Мавзуга оид
12:48
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026