Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдаги уч бозорнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди
Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширувлар давомида қатор қоидабузарликлар аниқланиб, айрим бозор ҳудудлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Фото: chbsk.uz
8 апрел куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги учта бозорда режали текширувлар ўтказилди. Жумладан, Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” деҳқон бозори, Шайхонтоҳур туманидаги деҳқон бозори ҳамда Чилонзор туманидаги буюм бозори кўздан кечирилди.
Текширувлар давомида мазкур бозорларнинг айрим ҳудудларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.
Шу муносабат билан, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар бозорларнинг айрим блоклари тегишли ҳужжатлар асосида вақтинчалик ёпилди.
Масъул идоралар томонидан хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.
Мавзуга оид
17:27 / 30.05.2026
Сергели автомобил бозорида ноқонуний олибсотарларга қарши рейд: 30 кишига чора кўрилди
18:51 / 29.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
17:54 / 29.05.2026
Чирчиқда қаровсиз ҳайвонлар учун йирик бошпана қурилади
18:28 / 28.05.2026