Ўзбекистон | 13:28
9879
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди

Профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берган Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев ишдан бўшатилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев профилактика инспекторларига кўчадан дайди шахсларни топиб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ бергани учун лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда 11 апрель куни Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди. Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текширувига кўра, Худойбердиев ишдан олинган.

Яқинда унинг профилактика инспекторларига “300 та маъмурий баённома тузиш” режасини белгилаб берган ва барча ходимларга кўчага чиқишни буюрган аудиоси жамоатчиликнинг кескин муҳокамаларига сабаб бўлганди. Аброр Худойбердиев дайди топмаган ходимнинг қариндошини ёки ўзини дайди сифатида “ёпиши”ни айтган.

Гулмира Тошниёзова
Муаллиф Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид