Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимда миллий тадқиқот университетлари ташкил этилади
Ўзбекистонда олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришга қаратилган президент фармонига мувофиқ, “U 10 – Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари” дастури жорий этилиб, 10 та олий таълим муассасасига миллий тадқиқот университети мақоми берилади.
Президентнинг “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, мамлакатда олий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор муҳим янгиликлар белгиланди.
Жумладан, “U 10 – Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари” дастури доирасида давлат илмий дастурлари асосида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танловда ғолиб бўлган 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилади. Бу мақом уларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва халқаро рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, 2027 йил 1 январдан олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими жорий этилади. Унга мувофиқ, олийгоҳлар фаолияти самарадорлигига қараб тоифаларга ажратилади.
Миллий рейтинг натижаларига кўра, ҳар бир тоифа гуруҳига мансуб олий таълим ташкилотларининг 20 фоизи биринчи даражага, 40 фоиздан иккинчи ва учинчи даражаларга киритилади.
Шу билан бирга, 2027 йилдан давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларни ўқитиш харажатларини ҳисоблашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда профессор-ўқитувчиларга тўғри келадиган талабалар сони, таълим йўналишининг мураккаблиги, моддий-техник база, устувор соҳаларга мослик ҳамда олий таълим муассасасининг илмий йўналтирилганлиги каби омиллар инобатга олинади.
Мазкур ўзгаришлар олий таълим тизимининг сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро стандартларга мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:11 / 08.04.2026