Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олдимизда яна иккита марра турибди – Жавоҳир Синдоровнинг мураббийи
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг германиялик мураббийи Роман Видоняк унинг Номзодлар турниридаги ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
«Бу ҳали энг катта натижа эмас. Биз режамиздаги тўрт босқичдан иккинчисини якунладик. Биринчиси Номзодлар турнирига чиқиш эди. Иккинчиси эса уни ютиш. Буни уддаладик. Энди навбат учинчи босқичга — жаҳон чемпионлиги учун матчга. Энг қийини тўртинчи босқич бўлади: 2800 балл даражасига чиқиб, турнирларда доимий устунлик қилиш. Буни ўз вақтида Гарри Каспаров ва Магнус Карлсен қилган», деди у.
Видоняк сўзларига кўра, бу даражага чиқиш учун вақт керак.
«Бунинг учун камида икки йил жиддий ишлашимиз керак. Улар (Каспаров ва Карлсен) бу ёшда аллақачон тайёр эди, биз эса ҳали ҳам устимизда ишлаяпмиз», деди у.
У тайёргарлик жараёнига ҳам тўхталди.
«Бир йил ичида тўққизта йиғин ўтказдик. Улар асосан Мюнхенда бўлди, ҳар бири 10–14 кун давом этди. Шунингдек, биз одатда компьютерсиз, шахмат тахтаси олдида ишлаймиз. Турли мавзулар бўйича тизимли тарзда мен тузган 40 мингга яқин машқларни бажарамиз. Мақсад ўйинчининг фикрлашини ривожлантириш», деб тушунтирди Видоняк.
Роман Видоняк 2025 йил бошидан Жавоҳир Синдоров билан ишлай бошлади. Унинг мураббийлигида шахматчи Жаҳон Кубогини қўлга киритди, Tata Steel Chess супертурнирининг вице-чемпиони бўлди ва Номзодлар турнирининг муддатдан илгари ғолибига айланди.
Энди 20 ёшли гроссмейстер жаҳон шахмат тожи учун амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу билан куч синашади. Ўйин декабрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026
Синдоров Номзодлар турниридаги иштироки орқали 165 минг евро ишлаб олди
21:27 / 14.04.2026