Жамият | 17:41 / 15.04.2026
2515
2 дақиқада ўқилади

«Ялла» номли болалар ансамбли ташкил этилади

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фарруҳ Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Видеодан кадр

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Фарруҳ Зокиров номи берилади.

Мактабда:

- «Ялла» номидаги болалар ансамбли фаолияти ташкил этилади;

- Ёшлар ижодий лабораторияси ҳамда «устоз-шогирд» анъаналари асосида эстрада йўналиши бўйича ижрочилик маҳорат мактаби ташкил этилади;

- Мактабнинг устоз-ижодкорлари Давлат бюджети ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида рағбатлантирилади;

Ёшлар ижодий лабораторияси доирасида:

- 2026/2027 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб борилади ҳамда таътил даврида ёзги тўгаракка жалб этилиб, эстрада хонандалиги бўйича махсус бепул курсларда ўқитилади;

- 2026/2027 ўқув йилигача замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилади ҳамда у саҳна жиҳоз ва либослари билан таъминланади;

- Мактаб ва ёзги тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг ижод намуналари телевидение ва халқаро онлайн платформаларда намойиш этиб борилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид