Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
Блогер Виктория Боня Владимир Путинга йўллаган видеомурожаатида “жуда катта резонансга эга мавзулар”ни кўтарган, улар бўйича “катта ишлар олиб борилмоқда”, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда DW ёзди, Песковнинг мазкур изоҳи бошқа нашрлар томонидан ҳам келтирилган.
Фото: AP
Россия ҳокимияти 16 апрель, пайшанба куни блогер Виктория Бонянинг мамлакат президенти Владимир Путинга йўллаган видеомурожаатига муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Боня “жуда катта резонансга эга мавзулар”ни кўтарганини тан олди. Бироқ у шу билан бирга, ушбу мавзулар бўйича “катта ишлар олиб борилаётгани”, “кўплаб одамлар жалб этилгани” ва “буларнинг барчаси эътиборсиз қолдирилмагани”ни айтди.
Шундан кейин Боня янги видеомурожаат ёзиб, кўзларида ёш билан Кремлга “эътиборсиз қолдирмагани учун” миннатдорлик билдирди. У ўзининг кейинги тақдири қандай бўлишини билмаслигини, аммо “бу шунга арзийди”, деб айтди. Бу ҳақда Meduza ва бошқа нашрлар хабар қилди.
“Медуза” нашри манбасининг айтишича, Россия ҳокимиятига лоял ОАВдан бирига президент администрациясининг сиёсий блокидан Бонянинг Путинга мурожаати мавзусини “ривожлантирмаслик” ҳақида “қатъий илтимос” келиб тушган. Суҳбатдош сўзларига кўра, фақат расмий шахсларнинг муносабатигагина истисно қилинган. Бу даъво DW материалида ҳам келтирилган.
Виктория Боня 14 апрель куни Instagram ижтимоий тармоғида Владимир Путинга “халқ номидан” видеомурожаат эълон қилди. У Россия президенти “бошқа ўлчамда яшайди” ва “кўп нарсани билмайди”, деб баёнот берди. Видео давомида у “бирорта губернатор ҳам айтмайдиган” беш муаммони санаб ўтди: Доғистондаги тошқин, Анапада мазут тўкилиши, “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларнинг ўлдирилиши, Новосибирск вилоятида қорамол оммавий сўйилиши ва ижтимоий тармоқлар блокировкаси. Шунингдек, Боня “миллий” Max мессенжерини ҳам тилга олиб: “Сизга ёлғон гапиришяпти — ишламайдиган нарсани яратишган”, деди. Бу мазмун RTVI ва бошқа нашрлар хабарида ҳам акс этган.
Унинг мурожаати катта шов-шувга сабаб бўлди: 16 апрель кечга келиб Instagram’да у 1,3 миллион лайк, қарийб 73 минг изоҳ ва 100 мингдан ортиқ репост тўплагани DW хабарида айтилган.
Боня ортидан Россиядаги вазиятни танқид қилган яна бир машҳур блогер — Айза ҳам видеомурожаат билан чиқди. Россиянинг Украинага қарши урушига очиқча тарафдор бўлиб келаётган актёр Иван Охлобистин эса Россияда интернет чекловларини “улкан хато” деб атаб, буни СССРга қайтишга уринишга қиёслади.
Мавзуга оид
14:36 / 16.04.2026
«Халқ сиздан қўрқади». Машҳур блогер Путинга мурожаат қилди
22:28 / 14.04.2026
Давлат Думаси Путинга ўзи хоҳлаган мамлакатга ҳужум қилишга рухсат берди
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
17:52 / 10.04.2026