Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент фармони: айрим оилаларга коммунал имтиёз берилади
Президент фармонига кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган шахсларнинг ота-оналари ҳамда бевалари учун уй-жой коммунал хизматлари тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилди. Мазкур имтиёз аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Президентнинг 2026 йил 16 апрелдаги ПФ–62-сон фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган шахсларнинг яқинларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида янги компенсация тўлови жорий этилди.
Хусусан, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, шунингдек, уларнинг турмуш ўртоқлари (бевалари)га уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларнинг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш белгиланди.
Мазкур чора аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади
08:03 / 01.03.2023
Афғонистонда 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
14:48 / 03.11.2020
НамДУ ректори: «Таълим-тарбия ва илм-фан борасидаги янги фармон таълимда коррупцияни камайтиради»
23:58 / 22.09.2020