Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвага қиш қайтди – фотолар
Кучли қор ва ёмғир туфайли юзлаб дарахтлар йиқилган, бу транспорт ҳаракатига таъсир кўрсатган.
Артем Геодакян / ТАСС / Profimedia
Москва шаҳри ва Москва областида ҳўл қор, музламалар ва кучли шамол туфайли «об-ҳаво хавфининг тўқсариқ рангли даражаси» (охиргисидан олдинги) эълон қилинган. Ҳудудда об-ҳаво 26 апрел куни кечқурун ёмонлаша бошлаган ва душанба тонгида қор ёғган. Москва шаҳрида ойлик норманинг ярми бир неча соат ичида ёғиб улгурган. Гидрометеорология маркази 27 апрел куни охиригача Россия пойтахтига 10 миллиметргача ёғин тушишини прогноз қилган. Синоптиклар қор ёғиши кучайишини кутишмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Москва шаҳри ва Москва областида 200 га яқин дарахт қулаб, автомобилларга ва қувурларга шикаст етказган. Москва областининг бир неча округларида электр ўчиши кузатилган. Дарахтлар йиқилиши оқибатида Москвада автобуслар маршрутлари ўзгартирилган. Худди шу сабабга кўра метронинг Арбат-Покровской линиясида эрталаб «Партизанская» ва «Шчелковская» бекатлари оралиғида поездлар қатнови тўхтатилган. Тунда эса Внуково аэропортида бир қанча рейслар кечиктирилган, шунингдек Москвага келувчи поездлар икки соат кечикиб юрган. Ҳудуд аҳолиси йўллардаги авариялар ҳақида хабар бермоқда. Қуйида апрел ойидаги қор туфайли Москвада юзага келган манзаралар акс этган суратлар келтирилади.