Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
Дронлардан бир нечтаси турар жой биноларига урилган, қурбонлар бор.
Фото: Exilenova+
Украина қўшини 5 майга ўтар кечаси ва тонгда Чебоксари шаҳри бўйлаб комбинацияланган ҳужум уюштирди. Бу шаҳар Украина қуролли кучларининг энг яқин позицияларидан 900 километр масофада жойлашган.
Зарбанинг асосий нишони «ВНИИР-Прогресс» мудофаа корхонаси бўлган. Astra нашри ёзишича, тунда бу ерда ракета келиб урилиши оқибатида ёнғин чиққан. Уч киши жароҳатланган.
Украина президенти Володимир Зеленский кейинроқ ҳужум 1500 километрдан ортиқроқ масофага уча олувчи «Фламинго» ракетаси орқали амалга оширилганини маълум қилди.
У Киевдаги маълумотларга кўра «ВНИИР-Прогресс» заводи Россия флоти, авиацияси ва зирҳли техникалари учун навигация қурилмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиши ҳақида гапирган: «Россияликлар бизга қарши урушда қўллаётган барча нарсани».
Тонгда эса Украина қуролли кучлари дронлардан фойдаланган ҳолда такрорий зарбани йўллаган. Улардан бир нечтаси фуқаролик инфратузилмаларига бориб урилган: камида иккита кўп қаватли уй ҳамда савдо маркази шикастланган.
Қурувчилар кўчаси, 6-уйда дрон тўғридан тўғри келиб урилиши оқибатида ёнғин содир бўлган (видео). Тергов қўмитаси ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилди – уларнинг сонига аниқлик киритилмаган. Baza телеграм-канали таъкидлашича, икки киши ҳалок бўлиб, 34 киши жароҳатланган, жароҳатланганлар орасида бир бола ҳам бор.
Фото: Exilenova+
Ҳужум туфайли шаҳарда жамоат транспорти фаолияти бир неча соатга бутунлай тўхтатилди, мактаблар ва техникумлар масофавий таълимга ўтказилди.
Чувашия ҳукумати расмий телеграм-каналида ҳужум ҳақида амалда ҳеч қандай оператив маълумот эълон қилмади (бу сўнгги вақтларда Россия регионлари учун одатий ҳолга айланмоқда). Чувашия раҳбари Олег Николаев ўз каналида бирорта ҳам хабар ёзиб қолдирмаган – ҳолбуки одатда унинг каналида ҳар куни бир нечта пост чиққан. Шу билан бирга, Николаев Max ижтимоий тармоғидаги саҳифасида иккита пост жойлаштирган: улардан бирида у аҳолини «расмий манбалардаги тавсияларга амал қилиш»га чақирган – аммо регион аҳолиси бундай тавсияларни айнан қаердан қидириши кераклигини аниқ қилиб айтмаган.
«Агентство» нашри ҳисоблашича, бу кенг кўламли уруш бошланганидан буён Украина қуролли кучларининг «ВНИИР-Прогресс»га қилинган олтинчи ҳужуми бўлди. Шу вақтга қадар нисбатан энг вайронкор зарба 2025 йил декабрдагиси бўлганди, ўша ҳужум оқибатида корхона яқинидаги турар жой биноси шикастланиб, 14 киши жароҳат олганди.
РФ мудофаа вазирлиги ҳисоботида тунда Россиянинг йигирмага яқин ҳудудларида Украинанинг жами 289 та дрони уриб туширилгани айтилади. Украина чегарасидан 2000 километр масофада жойлашган Ханти-Мансийск автономн округида эса шу куни уруш даврида илк бор ракета хавфи режими эълон қилинган. Ушбу ёпирилма ҳужум Володимир Зеленский томонидан эълон қилинган «сукунат режими» амал қилиши бошланиши арафасида рўй берди.
РФ мудофаа вазирлиги 4 май куни Россия 8 ва 9 май кунлари «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни муносабати билан ўт очишни тўхтатиши»ни эълон қилган ва Украинадан ҳам ушбу ташаббусга қўшилишни талаб қилиб, акс ҳолда Киев марказига ракеталар орқали ёпирилма ҳужум уюштириш билан таҳдид қилганди. Зеленский бунга жавобан Украина ўт очишни анча олдинроқ – 6 майга ўтар кечаси бошлашини (Россия ҳам амал қилиши шарти билан) эълон қилганди. У ўз қарорини «инсон ҳаёти ҳар қандай юбилейни „нишонлаш“дан кўра беқиёс даражада қимматлироқ» деб ҳисоблаши билан изоҳлади.
Мавзуга оид
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
21:13 / 03.05.2026