Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yandex Go’да сафарлар учун “Шаҳарлараро” тарифи ишга туширилди
Бошланғич босқичда узунлиги 50 км дан 340 кмгача бўлган 23 та йўналиш мавжуд. Улар орасида Тошкентдан Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Нукус ва бошқа шаҳарларга, шунингдек, қайтиш йўналишлари ҳам бор. Янги формат кундалик сафарлар учун ҳам, мамлакат бўйлаб саёҳатлар учун ҳам мос келади.
Фото: Yandex Go
Yandex Go иловасида янги тариф — “Шаҳарлараро” пайдо бўлди. Энди фойдаланувчилар Ўзбекистон шаҳарлар ўртасида сафар буюртма қилиб, ўзларига мос шартлар ва нархни танлашлари мумкин.
Фойдаланувчи бутун салонни брон қилиши ёки фақат бир ёки бир нечта ўринни тўлаб, йўлдошлар билан бирга йўлга чиқиши мумкин. Сафар формати ҳайдовчи томонидан олдиндан кўрсатилади.

Сафарнинг аниқ нархини ҳамкор ҳайдовчи белгилайди. Шу билан бирга, фойдаланувчи олдиндан мавжуд таклифларни кўриб чиқиб, ўзига мос вариантни танлаши мумкин.
Буюртма расмийлаштирилгандан сўнг, фойдаланувчи ҳайдовчи билан боғланиб, сафар тафсилотларини — жўнаш вақти, қўшимча тўхташлар ва бошқа жиҳатларни келишиб олади.
Хизматда олдиндан буюртма бериш функцияси ҳам мавжуд: ҳайдовчи сафарни бир неча кун олдин жойлаштириши, фойдаланувчи эса мос вариантни танлаб, жўнашдан 2 кунгача олдин брон қилиши мумкин.

Янги тариф илованинг бош саҳифасида — алоҳида “Шаҳарлараро” тугмаси орқали мавжуд.
Бошқа тарифларда бўлгани каби, сафар давомида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанган. Барча сафарларда замонавий хавфсизлик технологиялари ишлайди, жумладан, тезлик ва ҳайдаш услубини автоматик мониторинг қилиш. Иловада “Хавфсизлик” бўлими мавжуд бўлиб, у орқали фавқулодда хизматлар билан боғланиш, қўллаб-қувватлашга мурожаат қилиш ёки маршрутни яқинлар билан улашиш мумкин.
Yandex Go иловасини юклаб олиш.
Мавзуга оид
15:00 / 27.04.2026
Yandex Go’da электромобиллар учун янги функция — зарядлаш станцияларини қидириш ва тўлаш имконияти пайдо бўлди
19:11 / 16.12.2025
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари муваффақиятсиз бўлди
14:00 / 24.10.2025
Yandex Go талаб юқори пайтда хизмат ҳақининг бир қисмидан воз кечади
17:01 / 29.08.2025