Жамият | 21:46 / 15.05.2026
2477
1 дақиқада ўқилади

Попда новвойлар ном туфайли жанжаллашишди

"Санжар патир" номи остида савдо қилувчи С.Ш. шу ҳудудда "Санжар патир" номи остида савдо қилаётган бошқа бир фуқарони тадбиркорлик номини ўзлаштириб олганликда айблаб, унинг мол-мулкига шикаст етказган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп тумани «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида патир нон савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида бўлган низоли ҳолатлар акс этган видеолар тарқалди. Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат берди.

Аниқланишича, юқорида кўрсатилган ҳудудда савдо қилувчи Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, "Санжар патир" номи остида савдо қилувчи С.Ш. шу ҳудудда "Санжар патир" номи остида савдо қилаётган Данғара туманилик фуқаро Х.А.ни тадбиркорлик номини ўзлаштириб олганликда айблаб, унинг мол-мулкига шикаст етказган.

Ўтказилган терговга қадар текширув давомида барча иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, С.Ш.га нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва жиноят ишлари бўйича Поп туман судига юборилган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид