Спорт | 23:46 / 16.05.2026
1241
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди

Бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари Жанубий Корея ўсмирларини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Фото: UFA

Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди.

16 май куни ўтказилган Жанубий Кореяга қарши чоракфинал ўйинининг асосий вақтида ғолиб аниқланмади – 2:2. Ўзбекистонликларнинг иккала голига Аҳрор Равшанбеков муаллифлик қилди. Пенальтилар сериясида бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди Ўзбекистон ўсмирлари яримфиналда 19 май куни Японияга қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда ўзбекистонликлар Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида енгиб, муддатидан олдин жаҳон чемпионати ва чоракфинал йўлланмасини қўлга киритган эди.

U17 Осиё Кубоги Саудия Арабистонида ўтказилмоқда.

U17 Жаҳон чемпионати шу йил ноябрь – декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид