Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади
Бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари Австралия терма жамоаси дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди.
Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади.
13 май куни ўтказилган сўнгги баҳсда бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари Австралия терма жамоаси дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди. Голлар Миркомил Муродов ва Аҳрор Равшанбеков ҳисобига ёзилди.
Натижада Ўзбекистон ўсмирлари D гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда 1-ўрин билан, Австралия 3 очко йиғган ҳолда 2-ўрин билан чоракфиналга чиқди. Ҳиндистон бирорта очко тўпламаган ҳолда учинчи бўлди. Аввалроқ, КХДР мусобақада иштирок этишдан бош тортган эди.
1-турда ўзбекистонликлар Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида енгиб, муддатидан олдин жаҳон чемпионати ва чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.
U17 Осиё Кубоги Саудия Арабистонида ўтказилмоқда. Чигодаев шогирдлари чоракфинал ўйинини 16 май куни С гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага (Жанубий Корея, Ветнам, БАА ёки Яман бўлиши мумкин) қарши ўтказади.
U17 Жаҳон чемпионати шу йил ноябрь – декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:06 / 21.05.2026
Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди
22:18 / 19.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқолмади
23:46 / 16.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди
21:07 / 13.05.2026