Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
Осиё Чемпионлар Лигаси Элита гуруҳ босқичи иштирокчилари сонини 24 тадан 32 тагача ошириш режалаштирилмоқда.
Фото: ОФК
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Мусобақалар қўмитаси 2026/27-мавсумдан бошлаб, қитъанинг асосий клублар турнири - Осиё Чемпионлар Лигаси Элита гуруҳ босқичи иштирокчилари сонини 24 тадан 32 тагача оширишни тавсия этди.
Янги тузилмада турнир иккита минтақага бўлинишни сақлаб қолади - шарқий ва ғарбий зоналарда 16 тадан клуб. Гуруҳ босқичи натижаларига кўра, ҳар бир минтақада биринчи-олтинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 1/8 финалга йўл олади. Еттинчи ва ўнинчи ўринларни эгаллаган клублар плей-офф босқичида курашни давом эттиради, унинг ғолиблари 1/8 финал баҳсларига қўшилади.
Шу билан бирга, халқаро тақвимнинг ҳаддан ташқари бандлиги сабабли 2026/27-мавсумда саралаш босқичи бўлмайди - уни кейинги мавсумларда жорий этиш режалаштирилган.
Ислоҳотлар турнирнинг географик қамровини кенгайтириш ва тижорий жозибадорлигини оширишга қаратилган. Барча қарорлар ОФК Ижро қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак, дейилади хабарда.
Квоталар қандай тақсимланиши кейинроқ эълон қилинади.
Мавзуга оид
22:18 / 19.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқолмади
23:46 / 16.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди
22:57 / 13.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади
21:07 / 13.05.2026