Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
2026 йил боши ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга ўртача 1 015 нафар эркак тўғри келмоқда. Энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида қайд этилган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида мамлакат бўйича ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эркак тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида бу борада энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида кузатилиб, у ерда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 034 нафар эркак тўғри келган.
Шунингдек, юқори кўрсаткичлар Қашқадарё вилоятида — 1 029 нафар, Андижон вилоятида — 1 027 нафар, Навоий вилоятида — 1 026 нафар ва Сурхондарё вилоятида — 1 025 нафарни ташкил этган.
Жиззах ва Фарғона вилоятларида бу кўрсаткич 1 019 нафардан, Самарқанд вилоятида 1 016 нафардан иборат бўлган.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳар 1 000 нафар аёлга 1 010 нафар эркак, Сирдарё вилоятида 1 009 нафар, Тошкент вилоятида 1 008 нафар, Бухоро вилоятида 1 006 нафар ва Хоразм вилоятида 1 004 нафар эркак тўғри келган.
Тошкент шаҳри эса рўйхатда энг паст кўрсаткич қайд этилган ҳудуд бўлиб, пойтахтда ҳар 1 000 нафар аёлга 966 нафар эркак тўғри келиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
18:10 / 08.05.2026
Ҳаёт эвазига ҳаёт: уруш Украинада аёллар танасини бозорга айлантирди
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
21:32 / 01.05.2026