Жаҳон | 23:16 / 18.05.2026
2120
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади

Янгиланган матнда Теҳрон ядро қуролини яратмаслик ниятини яна бир бор тасдиқлади, бироқ уранни бойитишни тўхтатиш ёки тўпланган захираларни топшириш бўйича аниқ кафолатлар бермади.

Фото: AFP via Getty Images

Теҳрон АҚШ билан келишув бўйича янгиланган таклифни тақдим этди: Эрон томони ҳужжат ядро дастури атрофидаги кескинликни камайтириши керак, деб ҳисоблайди. Бироқ, Оқ уйнинг таъкидлашича, таклиф муҳим ўзгаришларни ўз ичига олмайди ва томонларни келишувга яқинлаштирмайди.

Бу ҳақда Американинг юқори мартабали амалдорларига таяниб, Axios хабар берди. Янгиланган матнда Теҳрон ядро қуролини яратмаслик ниятини яна бир бор тасдиқлади, бироқ уранни бойитишни тўхтатиш ёки тўпланган захираларни топшириш бўйича аниқ кафолатлар бермади.

Манбаларга кўра, 19 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп эҳтимолий ҳарбий сценарийларни муҳокама қилиш учун миллий хавфсизлик жамоаси билан йиғилиш ўтказади.

Fars маълумотларига кўра, май ойи ўрталарида. Вашингтон Эрондан 400 кг бойитилган уранни олиб чиқиш ва мамлакат ядровий инфратузилмасини фақат битта объект билан чеклаш талабини ўз ичига олган режани таклиф қилди. Шу билан бирга, Америка томони Эронга товон тўлашдан расман бош тортди.

Аввалроқ, музокаралар гуруҳига яқин бўлган Tasnim манбаси Эрон ва АҚШ тинчлик таклифлари ўртасидаги асосий келишмовчиликлар сақланиб қолаётганини маълум қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид