Жаҳон | 00:39
534
2 дақиқада ўқилади

Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади

«Агар Исроил Эрон ҳужумига жавоб қайтарса, Теҳрон томонидан янада вайронкор зарбаларга дуч келади», деб огоҳлантирди Эрон қўмондонлиги.

Фото: IRNA https://www.inform.kz/ru/iran-zapustil-raketi-po-izrailyu-42f3

Эрон Исроил ҳудудига қарши иккинчи тўлқин ракеталарини учирди, ҳарбийлар таҳдидларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда, деб маълум қилди Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) матбуот хизмати.

«Исроил давлатига қарши яна бир қатор ракетавий зарбалар амалга оширилди... Ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таҳдидларни аниқлаб, уларни йўқ қилмоқда», дейилади баёнотда.

Исроилнинг ракета ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш тизими маълумотларига кўра, мамлакат шимолидаги Хайфа шаҳри атрофида ҳаво ҳужуми хавфи сиреналари ишга тушган.

Аввалроқ Эрон Исроил шимолига бир нечта ракета йўллаганди. Ҳужум Теҳроннинг Исроил армиясининг Байрут атрофига яқинда берган зарбасига жавоб қайтариши ҳақидаги баёнотидан бир неча соат ўтгач содир бўлди.

«Агар Исроил Эрон ҳужумига жавоб қайтарса, Теҳрон томонидан янада вайронкор зарбаларга дуч келади», деб огоҳлантирди Эрон қўмондонлиги.

Ўз навбатида, исроиллик амалдорлардан бири «Исроил жавоб қайтаради», деди Channel 14 телеканалига берган интервюсида.

«Бугун тунда Теҳрон ёниши керак!», дея баёнот берди Исроил миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвир.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид