Ўзбекистон | 14:42
959
2 дақиқада ўқилади

Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди

Фуқаролар ва тадбиркорлар ер ижара муддатини узайтириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Регламентга кўра, ижарага берувчи тегишли органлардан маълумотларни олгач, 10 иш куни ичида ер участкасидан мунтазам фойдаланилаётган ёки фойдаланилмаётганлигини текширади. Кейин ариза маъқуллангани ёки рад этилгани ҳақида хабарнома шакллантирилиб, мурожаатчига юборилади.

2026 йил 18 майдаги ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди.

Қарорга кўра, фуқаролар ва тадбиркорлар ер ижара муддатини узайтириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Аризага аввал расмийлаштирилган ер участкасининг ижара шартномаси илова қилинади. Агар мурожаат ижарачининг ўрнига бошқа шахс томонидан берилса, тегишли ишончнома ҳам тақдим этилиши керак.

Регламентга кўра, ижарага берувчи тегишли ваколатли органлардан маълумотларни олгач, 10 иш куни ичида ер участкасидан мунтазам фойдаланилаётгани ёки фойдаланилмаётганини текширади. Кейин ариза маъқуллангани ёки рад этилгани ҳақида хабарнома шакллантирилиб, мурожаатчига юборилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Шунингдек, ер участкасининг ижара шартномаси туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан имзолангач, ҳужжат автоматик тарзда ариза берувчига юборилади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид