Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфель минорасининг бир қисми аукционда сотилди
Франциядаги аукционда Эйфель минорасининг оригинал винтсимон зинаси қисми қарийб 450 минг еврога сотилди. Бу ҳақда Arcurial аукцион уйи маълум қилди.
Сотувга қўйилган фрагмент баландлиги тахминан 2,7 метр бўлиб, 14 та поғонадан иборат. Аукцион олдидан унинг қиймати 120–150 минг евро атрофида баҳоланган эди. Бироқ номини ошкор қилмаган француз коллекционери энг юқори нархни таклиф қилиб, ноёб артефакт эгасига айланди.
Ушбу зина Эйфель минорасининг иккинчи ва учинчи қаватларини боғлаб турган. Айнан шу поғоналар орқали 1889 йилдаги Бутунжаҳон кўргазмаси меҳмонлари юқорига кўтарилган. Минора ўша кўргазма учун муҳандис Гюстав Эйфель томонидан қурилган.

Қарийб 1,4 тонна оғирликдаги конструкция 40 йилдан ортиқ вақт хусусий коллекцияда сақланган. Сотувдан олдин уни Эйфель минораси билан ишлайдиган мутахассислар реставрация қилган.
Маълум қилинишича, 1983 йилда хавфсизлик сабаб ушбу зина демонтаж қилиниб, унинг ўрнига замонавий лифтлар ўрнатилган. Кейинчалик конструкция 24 қисмга бўлинган.
Ҳозирда зина бўлакларининг айримлари Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали ёнида, Япониядаги музей ва хусусий боғларда, шунингдек Диснейлендда сақланмоқда.
Эйфель минораси дастлаб вақтинчалик иншоот сифатида қурилган бўлиб, кўргазмадан кейин бузиб ташланиши режалаштирилган эди. Аммо вақт ўтиши билан у Парижнинг асосий рамзига айланди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026