Ўзбекистон | 20:10 / 23.05.2026
1379
1 дақиқада ўқилади

Иккита хусусий бандлик агентлигининг фаолияти тугатилди

Иккита хусусий бандлик агентлигининг фаолияти ўз аризаларига мувофиқ тугатилди, деб хабар берди Миграция агентлиги.

Хабарга кўра, “Workmall xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун берилган лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 10 майдаги аризасига асосан тугатилди.

Фото: Миграция агентлиги 

Шунингдек, “Etos xususiy bandlik agentligi"нинг лицензияси ҳам ушбу агентликнинг 2026 йил 20 майдаги аризасига асосан тугатилди.

Қайд этилишича, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, уларга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади.

Фуқаролардан мазкур агентликлар билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятлар бўлса, жорий йил 20 июнга қадар Миграция агентлигига мурожаат қилиш сўралган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид