Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мушкул вазиятда қолган тўрт аёл ва уларнинг болалари Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон Бош консулхонаси Миграция агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда Россиянинг Томск ва Новосибирск шаҳарларида оғир ҳаётий вазиятга тушиб тўрт нафар аёл ва уларнинг болаларини қайтарди.
Маълумотларга кўра, ватандошлар зарур ҳужжатларини йўқотган ва Ўзбекистонга қайтиш учун маблағ тополмаган.
Бош консулхонаси томонидан ҳамюртларнинг Ўзбекистонга қайтишлари учун сертификатлар расмийлаштирилди. Миграция агентлиги ваколатхонасининг саъй-ҳаракатлари билан эса улар учун авиачипта харид қилинди.
Аёллар ва болалар Новосибирск-Фарғона авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
30 июлдан 30 августга қадар "Ватанга қайтариш" хайрия акцияси ўтказилмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад хорижда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини самарали ҳаётга қайтаришдан иборат.
Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026