Ўзбекистон | 17:44
1010
1 дақиқада ўқилади

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контрактни тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди.

Абитуриентлар, ота-оналар ва олий таълим ташкилотларининг мурожаатлари инобатга олиниб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги контракт тўлашнинг сўнгги муддатини узайтирди.
Жумладан:

  • бакалавриат ва магистратурада дарсларда қатнашиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар;

  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.

Улар учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматининг 100 фоизини тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2026 йил 10 июнга қадар узайтирилди.

Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактининг тўлаш муддати олий таълим ташкилоти раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид