Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги қувватлаш станциясида электромобил ёниб кетди
Денов туманида яшовчи фуқарога тегишли «Leapmotor C11» русумли транспорт воситаси электр қувватлаш станциясида ёниб кетди.
Фото: Kun.uz
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги қувватлаш станциясида 26 май куни электромобил ёниб кетди.
Сурхондарё вилояти ФВБ хабарига кўра, Денов тумани, Боғишамол маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли «Leapmotor C11» русумли транспорт воситаси электр қувватлаш станциясида ёниб кетган. Ёнғин жойига қутқарув бўлинмасидан 2 та экипаж етиб бориб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 26.05.2026
Ferrari биринчи электромобилини тақдим этди
17:54 / 18.05.2026
Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошган. Ўзбекистон автомобил бозори шарҳи
13:12 / 18.05.2026
“Дружба”да ёнган Zeekr воқеаси: суд автомобил эгаси фойдасига 450 млн сўм ундиришни белгилади
20:08 / 05.05.2026