Ўзбекистон автомобил саноати корхоналари 2026 йилнинг дастлабки 4 ойида 121 601 та автомобил сотди, дея хабар берди “Ўзавтосаноат” АЖ. Бу кўрсаткич – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 760 тага ёки 13,8 фоизга кўп.

Бир йиллик динамикага қаралса, BYD Uzbekistan сотувларини кескин оширгани эътиборли. Компания ўтган йили январ-апрел ойларида 5953 та автомобил сотган бўлса, жорий йилнинг шу даврида сотувлари 83,5 фоизга ошган ва 10 927 тага етган.

Шунингдек, ҳисобот даврида Khorezm Auto сотувлари 30 фоизга (28 789 тадан 37 559 тага) ADM Jizzakh сотувлари 19 фоизга (12 120 тадан 14 460 тага) ошган.

Бозор етакчиси UzAuto Motors’да эса 2 фоизлик пасайиш кузатилган: январ-апрел ойларида сотилган автомобиллар сони 59 427 тадан 58 168 тага қисқарган.

Автомобил брендлари кесимидаги рақамларга келсак, Chevrolet брендининг бозордаги улуши 80 фоиздан пасайганини кўриш мумкин: ўтган йил 4 ойликда бу брендга мансуб автомобиллар бозорнинг 82,5 фоизини ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 78,7 фоизгача тушган.

Энг оммабоп Chevrolet моделлари сотувининг ўзгариши

Энг оммабоп Chevrolet моделларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Умуман олганда, Chevrolet сотувлари 8,5 фоизга ошганини ҳам қайд этиш лозим. Лекин бошқа брендлар, аниқроғи BYD (+83%) ва Kia (+15%) сотувлари бозор етакчисига қараганда тезроқ ўсгани натижасида ўтган бир йил давомида Chevrolet'нинг бозордаги доминант улуши 3,8 фоиз пунктга қисқарган.

Автомобил моделлари қатори етакчиси –