Ўзбекистон | 11:13 / 27.05.2026
4336
1 дақиқада ўқилади

Бухоро амирлиги мероси Эрмитажда намойиш этилади

Санкт-Петербургдаги машҳур Эрмитаж музейида жорий йилнинг 5 июнь куни Бухоро амирлиги сарой маданияти ва санъатига бағишланган халқаро кўргазма очилади. Унда Ўзбекистон музейлари ҳамда Эрмитаж фондига тегишли 67 та ноёб экспонат тақдим этилади.

Фото: Дунё

2026 йилги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ташкил этилаётган “Сарой хоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат” номли кўргазма Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Эрмитаж музейи ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Кўргазмада Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Эрмитаж музейи коллекцияларидан ўрин олган нодир ашёлар намойиш этилади.

Меҳмонлар эътиборига Бухоро амирлигининг бадиий маданияти, Марказий Осиё сарой ҳаёти анъаналари, нафис амалий санъат намуналари, заргарлик буюмлари ва сарой маиший турмушига оид экспонатлар ҳавола этилади.

Мазкур халқаро кўргазма 5 июндан 4 октябрга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид