Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
Латвия ва Литва Европа Иттифоқи ҳамда бошқа Европа давлатлари ортидан Россиянинг янги таҳдидлари сабабли россиялик элчиларни ТИВга чақиртирди. Бу орқали улар Киевга янги оммавий ҳужумлар уюштириш таҳдидлари ва дипломатларни Украина пойтахтини тарк этишга чақиришларга норозилик билдирди.
Фото: AP
Латвия Ташқи ишлар вазирлиги: “Россиянинг Киевга қаратилган таҳдидлари бизни қўрқитмайди. Биз Киевни тарк этмаймиз. Аксинча, Россия чиқиб кетиши керак. Латвия Украинани қатъий қўллаб-қувватлайди”, — дея маълум қилди.
Литва ТИВ ҳам Россиянинг Киевга оммавий зарба бериш таҳдидларини ва хорижликлардан шаҳарни тарк этишни талаб қилганини кескин рад этди. Вазирлик Россияга нота юборилганини маълум қилди.
Бундан аввал Германия, Нидерландия, Норвегия, Польша ва Европа Иттифоқи ҳам Россия элчиларини чақиртирган эди. Германия ТИВ Россияни “таҳдид, террор ва кескинлашув сиёсати”да айблади.
Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде ҳам Украинадаги хорижий дипломатларга таҳдидлар сабабли Россия элчисини чақиртирган. Швеция эса Россия элчисини 25 май куни чақиртирган эди.
БМТ йиғилишида қарийб 50 давлат Россиянинг Киевдаги хорижий элчихоналарга таҳдидларини қоралади. Баёнотни Украина вакили Андрей Мельник ўқиб эшиттирди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг янги таҳдидларини танқид қилиб, можарони янада кучайтирмасликка чақирди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия томони Киевдаги америкалик дипломатларни эвакуация қилиш тавсия қилинганини айтди.
24 майга ўтар кечаси Киевга қилинган ҳужумда маданий муассасалар, музейлар, кутубхоналар ва маъмурий бинолар зарар кўрди. Шунингдек, Германиянинг DW ва ARD телеканаллари офислари ҳам шикастланган.
Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россия Украина бўйлаб 90 та ракета ва 600 та дрон учирган. Асосий нишон Киев ва Киев вилоятидаги Бела Церковь шаҳри бўлган.
Мавзуга оид
09:37
Россия ёнилғи экспортига янги чекловлар жорий этиши мумкин
09:30
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
22:22 / 26.05.2026
Киевга «Орешник» билан ҳужум: навбат Зеленский офисигами?
22:01 / 26.05.2026