Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Путиннинг уч кунлик ташрифи доирасида олий даражадаги Россия-Қозоғистон музокаралари, шунингдек, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕОИИ) саммити бўлиб ўтади.
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин 27 май куни давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига борди.
Президентнинг Ил-96 самолётини Қозоғистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли иккита қирувчи кузатиб борди, деб хабар берди Интерфакс. Аэропортда Путинни мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.
Путиннинг уч кунлик ташрифи доирасида олий даражадаги Россия-Қозоғистон музокаралари, шунингдек, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ЕОИИ) саммити бўлиб ўтади.
Давлат ташрифининг расмий дастури 28 май куни бўлиб ўтади, аммо амалда у бир кун олдин, Путин ва Тўқаевнинг норасмий юзма-юз мулоқоти билан бошланади.
Етакчилар аэропортдан Қозоғистон президентининг «Кедр уйи» қароргоҳига боради, у ерда норасмий дўстона тушлик ўтказилади. Ушбу учрашувда Путин ва Тўқаев давлат ташрифи ва EОИИ саммити доирасидаги тадбирлар кун тартибини муҳокама қилиши кутилмоқда.
28 май куни Россия-Қозоғистон музокаралари бўлиб ўтади, улар анъанага кўра икки форматда - тор ва кенгайтирилган шаклда ўтказилади.
Музокаралар мавзуси икки томонлама муносабатларни сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатларини қамраб олади.
Асосий масалалардан бири энергетика, жумладан, Россия нефтининг Қозоғистон орқали транзитини оширишдир.
Ташриф доирасида 16 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Жумладан, гап «Росатом» иштирокида Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини яратишнинг асосий параметрлари ва лойиҳани Россия давлат экспорт кредити ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги келишувлар ҳақида бормоқда.
Президентлар имзолайдиган асосий ҳужжат - «Россия ва Қозоғистон халқлари дўстлиги ва яхши қўшничилигининг етти асоси тўғрисида»ги қўшма баёнот.
Яна бир тақдимот Россиядан Қозоғистонга олиб борилган Амур йўлбарсларига бағишланган. Бундан ташқари, давлат ташрифи доирасида Остона шаҳридаги «Sirius» таълим маркази қурилишида капсула қўйиш лойиҳаси тақдимоти ҳам режалаштирилган. Яна бир қўшма маросим бўлиб ўтади, унда президентлар Россия ва Қозоғистоннинг Абадий дўстлик хиёбонида дарахт экади.
28 май куни Путин бешинчи Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этади, унинг мавзуси - «ЕОИИ глобал рақамли пойгада, сунъий интеллектга эътибор». Форумнинг ялпи мажлисида EОИИ аъзо давлатлари раҳбарлари, Арманистондан эса ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари сўзга чиқади.
29 май, жума куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (EОИИ) йиғилиши бўлиб ўтади, унда Арманистоннинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш режалари ҳам муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
09:37 / 27.05.2026
Россия ёнилғи экспортига янги чекловлар жорий этиши мумкин
09:30 / 27.05.2026