Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
Саудия Арабистони 2031 йилгача миллиардерлар сони энг тез кўпайиши кутилаётган давлат сифатида қайд этилди. Бу жаҳонда бойлик марказлари географияси кескин ўзгараётганини кўрсатмоқда.
Фото: REUTERS
Visual Capitalist инфографикасида Knight Frank ҳисоботи маълумотлари асосида келаси беш йилда миллиардерлар сони энг тез ўсиши кутилган давлатлар рейтинги тақдим этилган.
Таҳлилларга кўра, АҚШ ва Хитой умумий бойлик ҳажми бўйича етакчиликни сақлаб қолаётган бўлса-да, янги бойлик марказлари асосан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Шарқий Европада шаклланмоқда.
Мутахассислар Саудия Арабистонидаги кескин ўсишни Vision 2030 дастури билан боғламоқда. Иқтисодиётни нефть қарамлигидан чиқаришга қаратилган мазкур стратегия доирасида триллион долларлик мегалойиҳалар, хорижий инвестициялар ва молия, туризм ҳамда қурилиш соҳалари ривожлантирилмоқда.
Рейтингда Польша ҳам алоҳида эътиборга тушган. Мамлакатда миллиардерлар сони 123 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу Европа ва Осиё ўртасидаги қулай географик жойлашув ҳамда саноат салоҳияти билан изоҳланмоқда.

Ҳиндистон эса технология, инфратузилма ва истеъмол бозори ҳисобига янги миллиардерларни шакллантирмоқда. Мамлакат стартап экотизимида 100 дан ортиқ “юникорн” компаниялар пайдо бўлган.
Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ҳам глобал бойлик бозоридаги таъсирини кучайтирмоқда. Индонезия ва Малайзия ишлаб чиқариш кўчиши, ёш аҳоли улуши ва хорижий сармоялар оқими ҳисобига тез ўсмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, жаҳон бойлик харитаси энди фақат анъанавий ғарб молиявий марказлари атрофида шаклланмайди. Ривожланаётган иқтисодиётлар глобал капитал, технология ва ишлаб чиқаришнинг янги марказларига айланиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026
Саудия Арабистони “машинасиз шаҳар” қуришни жадаллаштирмоқда
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
21:37 / 17.05.2026