Ўзбекистон | 16:58
1086
1 дақиқада ўқилади

Юқори Чирчиқда қувурга тушиб кетган 5 ёшли бола қутқариб қолинди

Қаровсиз қолган бола чуқурга ўрнатилган қувурга тушиб кетган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, боланинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ФВВ қутқарувчилари 5 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 июн куни тушда Тошкент вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Саксонота маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёш бола қувур ичига тушиб кетгани ҳақида хабар берилган.

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Улар махсус асбоб-ускуналар ёрдамида қисқа вақт ичида болани қувур ичидан олиб чиқишган ҳамда тиббиёт ходимларига топширишди.

Шифокорлар боланинг аҳволи яхши эканини билдиришган.

Вазирлик ота-оналардан кичик ёшдаги фарзандларини қаровсиз қолдирмасликни сўраган. 

Аввалроқ Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид