Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
Кувайт халқаро аэропорти фаолияти тўхтатилди.
АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) америкалик ҳарбийлар Эроннинг Кувайт ва Баҳрайн бўйлаб учирган ракеталарини тўхтатгани ҳақида хабар берди.
АҚШ ҳарбийларига кўра, 3 июнга ўтар кечаси Эрон Кувайтга иккита баллистик ракета учирган, улар нишонга ета олмаган «ёки парвоз чоғида зарарсизлантирилган». Баҳрайн йўналишидаги учта ракета ҳам уриб туширилган.
Бунга жавобан АҚШ ҳарбийлари «ўз-ўзини мудофаа қилиш мақсадида» Эроннинг Кешм оролида жойлашган қўмондонлик пунктига зарба берган.
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ракеталар ва дронлар орқали Американинг минтақадаги базаларидан бирига ва вертолётларига, шунингдек, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Бешинчи оператив флоти қўмондонлик марказига (Баҳрайнда жойлашган) зарба берганини маълум қилган.
Эрон буни АҚШнинг Кешм оролидаги алоқа минорасига берган зарбасига жавоб деб атади.
Reuters Кувайт давлат агентлигига таяниб хабар беришича, 3 июн тонгида Эрон мамлакат халқаро аэропортига ҳужум қилган, бинога «жиддий зарар етган». «Ал-Жазира» телеканали ҳужум оқибатида жабрланганлар борлигини хабар қилган, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмаган. Кувайт аэропорти фаолияти бир кунга тўхтатилган.
Axios нашри ёзишича, АҚШ ва Эрон вакиллари ўт очишни тўхтатиш режимини 60 кунга узайтирадиган ва Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни бошлашга имкон берадиган ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини келишиб олган. 1 июн куни Эроннинг Tasnim агентлиги Теҳрон Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ» объектлари жойлашган Ливанга зарбалари туфайли АҚШ билан музокаралардан чиқаётгани ҳақида хабар берди. АҚШ президенти Доналд Трамп кўп ўтмай Исроил ва Ливан билан ўзаро ҳужумларни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани ва АҚШ-Эрон музокаралари давом этишини таъминлаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
10:17 / 01.06.2026