Иқтисодиёт | 21:44 / 05.06.2026
658
5 дақиқада ўқилади

Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?

Ўтган ой якунларига кўра, йиллик инфляция 5,5 фоизгача пасайди. Бу энергия товарлари нархида юқори база таъсири чиқиб кетиши билан изоҳланади. Май ойи давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан  суяксиз мол гўшти — 3,6 фоизга суякли мол гўшти — 2,9 фоизга, қўй  гўшти — 2,9 фоизга, шакар —1,5 фоизга қимматлашди. «2026-йил май ойида импорт (бир кг учун 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) ва маҳаллий (бир кг учун 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) мол гўшти нархларида ўзгариш кузатилди», дейилади ҳисоботда.

2026 йил май ойида нархлар ошиши 0,2 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 5,5 фоизга тенг бўлди, дея маълум қилди Миллий статистика қўмитаси.

2025 йилнинг майида ойлик инфляция 1,5 фоиз, йиллик кўрсаткич 8,7 фоиз бўлганди. Шунга кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нарх-наволар ошиши 3,2 фоиз пунктига секинлашди. Бу энергия товарлари нархида юқори база эффекти чиқиб кетиши билан изоҳланади.

Статқўм ҳисоботига кўра, ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархида умумий ҳисобда ўзгариш кузатилмаган бўлса, ноозиқ-овқат товарлар 0,3 фоизга қимматлашди. Хизматлар инфляцияси эса 0,4 фоизни ташкил этди.

Озиқ-овқатлар

Май ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан суяксиз мол гўшти — 3,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +20,5 фоиз), суякли мол гўшти —2,9 фоиз ( +19 фоиз), қўй гўшти — 2,9 фоиз (+22,8 фоиз) ,гўшт қиймаси — 2 фоиз (+15,8 фоиз), шакар —1,5 фоиз (+1,3 фоиз), пастеризация қилинган сут —1,1 фоиз (+5,1 фоиз), тирик ва совутилган балиқ —1 фоиз (+6,9 фоиз), ун —ўртача 0,9 фоиз (+4,6 фоиз) ва ўсимлик ёғи нархлари ўртача 0,6 фоизга (+7 фоиз) қимматлашган.

«2026-йил май ойида импорт (бир кг учун 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) ва маҳаллий (бир кг учун 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) мол гўшти нархларида ўзгариш кузатилди», дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, гуруч ва гуруч оқшоғи — ўртача 1,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -13,7 фоиз)га, тухум — 0,1 фоиз, парранда гўшти —1,5-1,6 фоиз оралиғида (+3,4 —+4,5 фоиз), хом сут —0,8 фоиз (+5,1 фоиз)га арзонлашди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари динамикаси мавсумий омиллар таъсирида шаклланган. Асосий мева–сабзавот маҳсулотларидан лимон —19 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +86,6 фоиз )га, олма —2,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +24,8 фоиз )га, лавлаги—1,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +1,1 фоиз)га, сабзи —1,6 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -20,8 фоиз) нархлари ошди. Бодринг — 39,5 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +41,6 фоиз )га, помидор—34,7 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -17,2 фоиз)га, бақлажон—23,6 фоиз (2025-йил май  ойига нисбатан -27,3 фоиз)га, булғор қалампири —19,7 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +2 фоиз)га, саримсоқ —12,3 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -22 фоиз)га, банан — 4,1 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +5,8 фоиз )га, карам—3,5 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +1,2 фоиз)га, пиёз — 2,9 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан -22,9 фоиз)га, кўкатлар —1,4 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +1,8 фоиз)га ва картошка нархлари—1,1 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +19,9 фоизга) пасайган.

Транспорт

Май ойи давомида бензин учун ўртача нархлар 0,6 фоиз (2025 йил май ойига нисбатан +12 фоиз)га ошди. Бунда, бензиннинг АИ-92 маркаси — 0,6 фоиз, АИ-95 маркаси — 0,8 фоиз, АИ-98 ва АИ-100 маркалари эса — 1,6 фоизга қимматлашди. Пропаннинг нархи ой давомида 1,9 фоиз (2025 йил майига нисбатан +22,1 фоиз)га арзонлашиб, 1 литр учун юқори нарх чегараси 7200 сўмни ташкил этди.

Ўтган ойда метан нархи 0,2 фоизга кўтарилди. Шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 1,2 фоиз (йиллик нисбат +8,1 фоиз), автотураргоҳлар хизмати 1,1 фоиз ( +10,6 фоиз)га қимматлашди.

Йўловчи ташиш транспорти хизматларидан трамвайда (Самарқанд вилояти) йўл ҳақи 15,5 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +15,5 фоиз)га, таксида йўл ҳақи 1 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +5 фоиз)га, шаҳарлараро автобус ва шунга ўхшаш транспортларда (Бухоро, Новоий, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳри) 1 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +7,8 фоиз)га, шаҳар автобусида йўл ҳақи (Самарқанд вилояти) 0,5 фоиз (2025-йил май ойига нисбатан +14,6 фоиз)га ошди.

Евро ва Швейцария франкига нисбатан сўм курсининг мустаҳкамланиши узоқ масофага қатнайдиган поездларда йўл ҳақининг 0,3 фоиз га (2025-йил май ойига нисбатан +13 фоиз) ҳамда авиақатновлар нархининг 1,3 фоиз га (2025-йил май ойига нисбатан -6,6 фоиз) пасайишига таъсир кўрсатди.

Ҳудудлари кесимидаги инфляция

Май ойи якунларига кўра энг юқори инфляция Қашқадарё вилоятида қайд этилди: 5,8 фоиз. Энг паст инфляция фарғона вилоятида: 6,4 фоиз.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид