Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
Кармана туманида МИБ ходимларининг таъқибидан қочган эркак ошхоналардан биридаги тандир ичига яширинган. Унинг алиментдан қарздорлиги қарийб 71 млн сўм бўлган.
Кармана туманида алиментдан қочиб юрган эркак тандир ичига яширинишига уринди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.А. 2 йилдан буён алимент тўламасдан қочиб юрган. Унинг алиментдан қарздорлиги 71 млн сўмга етган. Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида эркак ошхоналардан биридаги тандир ичидан топилган.
Суд қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Аввалроқ Самарқандда отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалганди.
Мавзуга оид
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:38 / 01.04.2026