Жамият | 11:30
2765
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида, энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида қайд этилган.

Статистикага кўра, Тошкент шаҳри аҳолисининг ўртача ёши 32,7 ёш бўлиб, мамлакатда энг юқори кўрсаткични ташкил этган.

Кейинги ўринларда Бухоро вилояти (31,1 ёш), Тошкент вилояти (31 ёш), Навоий вилояти (30,1 ёш) ва Фарғона вилояти (30 ёш) қайд этилган.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг ўртача ёши 29,8 ёшни ташкил қилган бўлса, Андижон ва Хоразм вилоятларида бу кўрсаткич 29,5 ёшга тенг бўлган.

Шунингдек, Наманган вилоятида аҳолининг ўртача ёши 29 ёш, Сирдарё вилоятида 28,7 ёш, Самарқанд вилоятида 28,5 ёш ва Жиззах вилоятида 28,4 ёшни ташкил этган.

Энг ёш аҳоли Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган. Хусусан, Қашқадарё вилояти аҳолисининг ўртача ёши 27,7 ёш, Сурхондарё вилоятида эса 27,4 ёшни ташкил қилган.

Мутахассислар қайд этишича, аҳолининг ўртача ёши демографик жараёнлар, туғилиш даражаси, миграция ва аҳолининг ёш таркиби билан бевосита боғлиқ ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид