Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларга Каспий денгиздан нам ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати +36…+38, энг чекка жанубда +42 даражагача кўтарилади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан нисбатан нам ҳаво кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума кундузи Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +33…+36 даража атрофида бўлади.
Шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида, якшанба кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий, Бухоро вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +36…+38 даражагача, чўл ҳудудларда +40 даражагача, энг чекка жанубда +42 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 13–18 метр/сониягача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 12–14 июн кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +33…+35 даража, шанба ва якшанба кунлари +36…+38 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +20…+23 даража бўлади.
Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 метр/сониягача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.