Жамият | 20:32 / 13.06.2026
1573
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда

Номзодлар француз тилини мулоқот даражасида билиши ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим. Иш ҳақи ойига 1650 еврони (қўлга тегадиган сумма) ташкил этади.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонликлар Франциянинг Мен ва Луара ҳамда ва Рона ҳудудларида мева-сабзавот етиштириш соҳасидаги мавсумий ишларга боришлари мумкин

Хабар қилинишича, иш мева-сабзавот ҳосилини йиғиб-теришдан иборат.

Танловда 25−45 ёшли, судланмаган эркаклар ва аёллар иштирок этиши мумкин. Номзодлар француз тилини мулоқот даражасида билиши ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Мева далаларида иш 17 августдан, сабзавот далаларида 1 октябрдан бошланади.

Иш ҳақи ойига 1650 еврони (қўлга тегадиган сумма) ташкил этади.

Номзодлар виза расмийлаштириш, авиачипта, турар жой ва транспорт ҳамда озиқ-овқат харажатларини ўз ҳисобидан қоплайди. Ишга жойлашгандан сўнг виза ва авиачипта учун сарфланган маблағларнинг бир қисми Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Иш берувчи вакиллари томонидан танлов онлайн шаклда ўтказилади. Номзодлар «Хорижда иш» платформасида CV тўлдирганлар орасидан саралаб олинади.

Аризаларни 20 июнга қадар «Хорижда иш» платформасида шакллантириш мумкин.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид