Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2500 доллар талаб қилган судя ёрдамчиси қўлга тушди
Жиноят ишлар бўйича Қарши туман судининг судя ёрдамчиси фуқарони бошқа ҳудуддаги иш жойига ўтказиб беришни ваъда қилиб, эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган вақтида тезкор тадбирда ушланди.
Маълум қилинишича, судя ёрдамчиси Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги бўлимида жорий йил май ойидан фаолият юрита бошлаган фуқарога ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйганини айтган.
Шунингдек, у келгусида мазкур ходимни ўзи истаган тумандаги МИБ бўлимига ўтказиб беришини билдириб, бунинг учун 2500 АҚШ доллари сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда судя ёрдамчиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
18:03 / 13.03.2026
Тошкентда ФВБ инспектори тезкор тадбирда қўлга олинди
12:24 / 21.02.2026
ДХХ ва ИИБ тезкор тадбири: 5,6 мм калибрли патронлар аниқланди
16:43 / 20.02.2026