Жамият | 08:25
2676
1 дақиқада ўқилади

Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди

Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келиб, сел йўлида қолдирилган учта енгил автомобил оқим билан оқиб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 18 июн куни Зомин ва Бахмал туманларининг айрим тоғ ва тоғолди ҳудудларида кузатилган кучли ёмғирлар натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган.

Қайд этилишича, сел оқими табиий сел йўли орқали ҳаракатланган. Бироқ сел йўлига нотўғри қолдириб кетилган 3 та енгил транспорт воситаси оқим таъсирида оқиб кетган.

Масъулларнинг билдиришича, ҳодиса оқибатида фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид