Жаҳон | 22:51 / 21.06.2026
1237
1 дақиқада ўқилади

Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Синоптиклар жазирама иссиқ янада кучайиши мумкинлигини айтишмоқда. Франция таълим вазири Эдуар Жеффре юқори ҳарорат сабабли 845 та мактаб вақтинча ёпилишини маълум қилган.

Фото: sb.by

Франциядаги 96 департаментнинг 49 тасида энг юқори — қизил даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат миллий метеорология хизмати Météo-France маълум қилди.

Метеорологларнинг таъкидлашича, илгари ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида бунчалик кўп департаментда қизил даражадаги хавф эълон қилинмаган. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

“Жазирама ҳарорат келаси ҳафта ҳам давом этиши, ҳатто янада кучайиши эҳтимолдан холи эмас”, дейишмоқда синоптиклар.

Бундан ташқари, 40 департаментда хавфнинг бир поғона паст — тўқ сариқ, 7 департаментда сариқ даражадаги огоҳлантириш жорий этилди.

Аввалроқ Франция миллий таълим вазири Эдуар Жеффре, юқори ҳарорат сабабли 845 та мактаб вақтинча ёпилишини маълум қилганди. Яна 1,8 мингта таълим муассасасида дарс жадвали ўзгартирилади: ўқувчилар тушгача ўқийди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид