Жаҳон | 19:57
693
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 24 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳим эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Амалий ҳамкорлик, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида юқори суръат билан ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражадаги фаол алмашинувлар алоҳида эътироф қилинди. Етакчилар икки мамлакат Президент Администрациялари ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда шериклик кун тартибини янги лойиҳа ва ташаббуслар билан бойитишга хизмат қилаётган яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини олқишлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид