Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёш урганда нима қилиш керак? - шифокор маслаҳатлари
Аввало, шифокор соат 11 дан 17 гача қуёшга иложи борича камроқ чиқишни маслаҳат беради. Агар барибир кўчага чиқиш керак бўлса, албатта бош кийим кийинг.
Жазирама иссиқ туфайли қуёш уриши хавфи ортади. Оилавий шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Игор Заставний қуёш уришидан қандай сақланиш ва агар у содир бўлса, нима қилиш кераклигини тушунтирди.
Аввало, шифокор соат 11 дан 17 гача қуёшга иложи борича камроқ чиқишни маслаҳат беради. Агар барибир кўчага чиқиш керак бўлса, албатта бош кийим кийинг.
Агар сиз бу вақтда кўчага чиқишингиз керак бўлса, иложи борича кўпроқ сояда бўлиш мақсадга мувофиқ. Бу вақтда асло офтобда қораймаслик керак. Шунингдек, етарли миқдорда суюқлик ичиш зарур.
Бундан ташқари, SPF (қуёшдан ҳимояловчи крем) ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бу нафақат қуёш уришидан ҳимоя қилиш, балки куйишнинг олдини олиш учун ҳам жуда муҳим воситадир.
«Гап меланома профилактикаси ҳақида кетмоқда, чунки бу тери саратони ва бошқа шунга ўхшаш касалликлардир», деб таъкидлади Заставний.
Қуёш уришининг белгилари қандай ва уни қандай даволаш мумкин?
Мутахассиснинг сўзларига кўра, қуёш уришининг аломатлари кўнгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик ва кўп терлашдир. Агар одамда бундай аломатлар кузатилса, уни дарҳол қуёш нурларидан узоқлаштириш лозим.
Одамни сояга ўтказиш, шунингдек, устидан совуқ сув қуйиш керак. Бундан ташқари, кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш зарур. Агар бош оғриғи ёки иситма каби аломатлар бўлса, уларга қарши дори-дармонлар қабул қилиш мумкин. Масалан, таркибида парацетамол бўлган дорилар бироз енгил ҳис қилишга ёрдам беради.
«Бироқ, агар аҳвол яхшиланмаса ва ҳолат деярли ҳушдан кетишга олиб келса, қусиш ва ҳоказолар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак», деб тушунтирди Заставний.
Мавзуга оид
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
11:06 / 06.08.2025