Жамият | 11:52
2442
1 дақиқада ўқилади

Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет 4–6 июл кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғиши муносабати билан сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида сув босиш ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, хавф Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли туманларини қамраб олади.

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор, Сурхондарёнинг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел келиш хавфи юқори баҳоланмоқда.

Шунингдек, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ҳам сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

Бундан ташқари, кучли ёғингарчилик туфайли республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжудлиги қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид